16:49 / 23.11.2022
1 045

Тошкент метроси ходими ва ҳоким ёрдамчиси 5 минг доллар олаётганда ушланди

Тошкент метроси ходими ва ҳоким ёрдамчиси 5 минг доллар олаётганда ушланди
Фото: Тошкент метрополитени
2022 йил 16 ноябрь куни «Тошкент метрополитени» ДУК «Режим ва ички хавфсизлик» хизмати ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

«Тошкент метрополитени» хабарига кўра, унинг давомида товламачилик йўли билан талаб қилинган 5000 АҚШ долларидан 5 000 000 сўм пулни «Х.Ж.»дан олаётганида уюшган жиноят гуруҳ аъзолари ушланган.

Хабарга кўра, «Х.Г.» («Тошкент метрополитени» ДУК ходими), «А.Р.» (Зангиота тумани «Бўзсув» ҚФЙда ҳоким ёрдамчиси) ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Тадбир давом эттирилиб, уларнинг шериклари «З.А.» (вақтинча ишсиз) ва «А.Б.» (вақтинча ишсиз) ҳам қўлга олингани айтилади.

Маълум қилинишича, айбдорларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Жиноят кодекси 165-моддаси (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият