21:25 / 23.11.2022
1 197

Самарқандда тунги клуб олдида оммавий муштлашув содир бўлди (видео)

Самарқандда тунги клуб олдида оммавий муштлашув содир бўлди (видео)
Кадр: Telegram
Самарқанд вилояти Ургут туманидаги тунги клуб олдида бир неча фуқаролар муштлашаётгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.

Аниқланишича, 24 сентябрь куни Ургут тумани «Бахрин» МФЙда жойлашган тунги клуб олдида бир гуруҳ шахслар ўртасида келишмовчилик юзага келиб, жанжалга айланган. Ҳолат юзасидан туман ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга асосан ИИБ ходимлари ҳодиса жойига етиб бориб, жанжалнинг олди олиниб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Шундан сўнг тунги клуб олдида жанжал қилганларга нисбатан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

Шунингдек, туман ҳудудида тунги вақтларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тунги рейд тадбирлари ўтказилиши бўйича режалар ишлаб чиқилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда тунги клуб олдида оммавий муштлашув содир бўлди (видео)