
Фото: ЎзА
Сурхондарё вилоятининг Денов туманида фермер хўжалиги раиси ўзи раҳбарлик қилаётган фермер хўжалигига тегишли бўлган ерни сотмоқчи бўлганида қўлга тушди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, «Қорахон Халифа Денов» фермер хўжалиги раиси М.Х. ўзи раҳбарлик қилаётган фермер хўжалигига тегишли бўлган 1 гектар ер майдонини фуқаро И.Қ.га 100 минг долларга сотишга келишган.
23 ноябрь куни келишилган пулдан 20 минг долларни олаётган вақтда ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура департаменти Денов туман бўлими ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.