19:13 / 24.11.2022
896

Бюро ташаббуси билан ярашган оилалар сони ортмоқда

Бюро ташаббуси билан ярашган оилалар сони ортмоқда
Оила азал-азалдан муқаддас қўрғон саналган. Инсон оилада дунёга келади, улғайиб камол топади. Энг аввало оила мустаҳкам, тинч бўлса жамият барқарор бўлади, униб ўсаётган фарзандлар ҳар томонлама баркамол бўлишига имкон яратилади.

Бюронинг Учкўприк тумани бўлими томонидан алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бўйича "Долзарб ҳафталик" тадбирида олиб борилаётган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ундирувчи ва қарздорлар билан суҳбат асносида тушунтиришлар сабаб, жорий йилнинг ноябрь ойида ўнлаб оилаларни яраштирилишига эришилди.

Шунингдек, ФИБ Қўқон туманлараро судининг 03.11.2022 йилдаги қарорига асосан Т.Н.дан ундирувчи Т.Н. фойдасига вояга етмаган 2 нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорда алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича бюро томонидан олиб борилган суҳбатлар ва тушунтиришлар натижасида 23.11.2022 йил куни тарафларлар ўзаро ярашиб, оиласини қайта тиклашди, 2 нафар вояга етмаган фарзандлар ота онасини бағрида шодон яшаш бахтига муяссар бўлди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият