19:27 / 24.11.2022
982

Фарғонада “Долзарб алимент ҳафталиги” тадбирлари ўтказилмоқда

Фарғонада “Долзарб алимент ҳафталиги” тадбирлари ўтказилмоқда
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижроси бюроси Фарғона вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлашда тизимли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 17-24-ноябрь кунлари “Долзарб алимент ҳафталиги” жами 2,9 млрд. сўм алимент қарздорликлари ундирилди. Шунингдек, 36 нафар қидирувдаги шахслар топилди. Ўтказилган меҳнат ярмаркалари орқали 357 нафар алимент тўловчилар ишга жойлаштирилди ва алимент қарздорлиги уларнинг иш ҳақига қаратилди.

Шунингдек, давлат ижрочилари томонидан қарздор ва ундирувчининг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномаси тузиш тартиби тўғрисида"ги Низоми талаблари тушунтириб борилмоқда, ушбу бир хафтада 168 та ҳолатда 980,1 млн. сўм алиментлар олдиндан ундириб берилди. Шундан, 1 та ҳолатда “ДАМАС” автомашинаси, 3 та ҳолатда кўчмас мулклар ундириб берилди.

Бундан ташқари, ажрим ёқасига келиб қолган оилаларнинг аҳволи ўрганилиб, ўзаро келишиб бирга яшаётган ёки алиментдан воз кечган ҳолатлар бўйича ҳам тушунтириш ишлари олиб борилиши натижасида, 451 та дан ортиқ оилалар яраштирилди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Хамидулло Тургунбаев
Бош прокуратура ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюросининг
Фарғона вилоят бошқармаси
жамоатчилик билан алоқалар
ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспектори

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият