08:21 / 25.11.2022
820

Тошкент вилоятида фуқаро уйида 6 киши учун қимор ва бангихона ташкил қилгани аниқланди (фото)

Тошкент вилоятида фуқаро уйида 6 киши учун қимор ва бангихона ташкил қилгани аниқланди (фото)
Фото: Тошкент вилояти ИИББ
Тошкент вилояти ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан «Зарбдор» махсус профилактика ойлиги ўтказилмоқда. Тадбир доирасида хонадонда қимор ва бангихона ташкил қилингани аниқланди.

Жумладан, 22 ноябрь куни соат 01:30 да Чиноз тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Обиҳаёт» МФЙда яшовчи 45 ёшли фуқаро Қ.И. вақтинча яшаётган хонадонида бир нечта (30–45 ёш оралиғидаги 6 нафар) фуқарога пул эвазига таваккалчиликка асосланган қимор ўйини ўйнаш ҳамда гиёҳвандлик моддалари истеъмол қилишлари учун шароит яратиб бергани аниқланган.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ

Фото: Тошкент вилояти ИИББ
Воқеа жойидан холислар иштирокида 108 дона ўйин картаси, нарда ва тошлар, 1 миллион 548 минг сўм пул ва 5 та қоғоз ўрамда марихуана гиёҳвандлик моддаси ва уни истеъмол қилиш учун мўлжалланган ускуна далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинди.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ

Фото: Тошкент вилояти ИИББ
Ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан, Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият