1 001
Ўзбекистонда содир этилган жиноят омилларини «илмий диагноз» асосида аниқлаш йўлга қўйилади

2022-2025 йилларда Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” эълон қилинди.
Содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар асл омилларини “илмий диагноз” асосида аниқлаш ва “илмий диагноз хулосаси” билан E-jamoat хavfsizligi ахборот тизими орқали расмийлаштириш тартибини жорий қилиш режалаштирилмоқда.
Бунда:
- жиноятлар омилларини илмий диагноз асосида аниқлаш методикасини тасдиқлаш;
- жамият манфаатларига қарши маъмурий ҳуқуқбузарликлар омилларини илмий диагноз асосида аниқлаш методикасини тасдиқлаш;
- жиноятлар ва жамият манфаатларига қарши маъмурий ҳуқуқбузарликлар омилларини илмий диагноз асосида аниқлаш учун масъул илмий ташкилотлар мутахассисларини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси асосида ишга жалб қилиш тартиби;
- жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар омилларини бартараф этиш ҳақидаги тақдимномаларни, жиноятлар ва жамият манфаатларига қарши маъмурий ҳуқуқбузарликлар омиллари ҳақидаги илмий диагноз хулосаларини E-jamoat xavfsizligi ахборот тизими “Ҳуқуқбузарликлар омиллари” модулида расмийлаштириш тартиби назарда тутилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар