22:44 / 25.11.2022
1 326

Шавкат Мирзиёев: «Тасаввур қилинг, 10 йилдан кейин қандай болалар чиқади мактаблардан»

Шавкат Мирзиёев: «Тасаввур қилинг, 10 йилдан кейин қандай болалар чиқади мактаблардан»
Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни Навоий вилоятига қилган ташрифи давомида ёшлар билан учрашиб, уларга оид давлат сиёсати, таълим, иш билан таъминлашда олиб борилаётган ишлар ҳақида гапириб ўтди.

"Ҳозир таълим соҳасида 1, 2, 3, 4-синфлар учун китобларни кўрдингиз. Мен Финляндия тажрибасини айтгандим, мана, олиб келдик. Улар билан ҳамкорлик бўлди. Фин олийгоҳини очдик. Улар бизга ҳамкор бўляпти. Энди муаллимларни бошқа ерга юбориб эмас, ўзимизга четдан мутахассис олиб келиб ўқитадиган тизим бўляпти.

Янги китобларни кўриб, муаллимларнинг ўзлари айтяпти бу китоб бизга маъқул, болалар дунёқарашини ўзгартиради дея. Тасаввур қилинг, 10 йилдан кейин қандай болалар чиқади бу мактаблардан. Ҳамма нарсани қилса бўлади, айрим даргоҳларга порасиз яқинлашиб бўлмас эди, мана ҳозир оддий одамнинг ўғли ёки қизи билими бўлса, кириб кетяпти. Бу ҳам инсон қадри учун қилинаётган ишлар ҳисобланади
", — дейди давлат раҳбари.

Президент, шунингдек, нима учун ҳамиша ёшлар билан учрашиши сабабига тўхталди.

"Чунки улар — эртанги келажагимиз. Бугун биз уларга кўпроқ эътибор бермасак, уларни иш билан таъминламасак, эртага хавф-хатар кўпаяди. Бугун ташкилий масала билан бирга ўзаро мулоқот ҳам қиламиз. Навоий — кўп миллатли вилоятлардан бири. Бугунги учрашувимиздан мен ҳам рози бўлиб кетишим керак, сизлар ҳам рози бўлишинглар керак. Навоийдаги барча маҳалланинг дардини баралла айтишимиз керак. Ҳозир ҳамма нарсани бамаслаҳат қилсак, ҳамма муаммони ечса бўлади", — дейди Шавкат Мирзиёев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: «Тасаввур қилинг, 10 йилдан кейин қандай болалар чиқади мактаблардан»