
Фото: Дунё
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Россиянинг мамлакатдаги элчиси Олег Малгиновни қабул қилди.
Учрашув давомида Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик муносабатлари долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди. Халқаро ва минтақавий институтлар доирасидаги томонлар ўзаро ҳамкорлиги юзасидан фикр алмашилди. Турли даражалардаги келгуси тадбирлар жадвали ва улар кун тартиби кўриб чиқилди.
Иқтисодий дипломатияни жадаллаштириш, товар айирбошлаш кўрсаткичларини янада ошириш, инвестицияларни жалб қилиш, савдо, энергетика, саноат, металлургия, қишлоқ хўжалиги, транспорт, инфратузилма, банк-молия сектори ва бошқа соҳалардаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув давомида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Олег Малгиновга миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун "Халқлар дўстлиги" кўкрак нишонини топширди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар