
Маълум бўлишича, оёқ кийим тайёрлаш цехида ишлаган йигит раҳбарият билан маош масаласида келиша олмай қолган.
Раҳбар ва ходим муносабатлари совуқлашгани ортидан 20 яшар йигит иш берувчидан қасд олишни режа қилади ва бу уни жиноят кўчасига етаклайди. Натижада у ўзи ишлайдиган ишхонадан 2 млн 775 минг сўмлик болалар оёқ кийимини ўғирлаб кетади.
Қилғилиғи фош этилмай қолганидан куч олган қонунбузар иккинчи сафар 17,1 млн сўмлик маҳсулотларни талон-торож қилган. Кейинги сафар тунда ўзи ишлаган ишхонага келади ва ишлаб чиқарилган оёқ кийимларни бир жойга тўплаб, уларни ёқиб юборади. Натижада 42 млн 148 минг сўмлик пойабзалларнинг кули кўкка совурилади.
Буни қарангки, шунда ҳам юрагидаги қасос ўти босилмаган йигит яна бир марта бу ерга ўғриликка тушади ҳамда 6 млн 200 минг сўмлик маиший техника буюмлари, 510 минг сўмлик оёқ кийимни ўғирлаб кетади.
Корхона раҳбарининг аризасига асосан қонунбузарга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми, “а” банди (Ўғрилик), 173-моддаси 1-қисми (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят ишлари бўйича Бағдод туман суди томонидан ўзи ишлаган корхонага кўп миқдорда зарар етказган йигит 5 йил-у бир ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Шунингдек, суд ҳукми билан судланувчидан жабрланувчи фойдасига 64 млн 933 минг сўм миқдорида моддий зарар ундириш белгиланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар