
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Қангли маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи С.А. туманнинг Нурафшон маҳалласида яшовчи отаси А.Ж.нинг қароридан хафа бўлди.
Қайд этилишича, отаси Ёйилма маҳалласи ҳудудидаги отхонаси ҳамда у ердаги мол-мулкларини укаси А.С.га берган.
Мол-мулк нотўғри тақсимланди, деб ҳисоблаган С.А. «на сенга, на менга» қабилида иш тутиб отхонага бензин сепиб, ёқиб юборган. Оқибатда қиймати 102 миллион сўмлик 17 бош той ҳамда бозор нархи 145 миллион 700 минг сўмлик беда ғарами ҳамда отхонанинг том қисми ёниб кетди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар