17:57 / 30.11.2022
1 044

Ота фарзанди учун 127 млн. сўм алимент пулини олдиндан тўлади

Ота фарзанди учун 127 млн. сўм алимент пулини олдиндан тўлади
Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 14.12.2017 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Д.Х.дан ундирувчи У.С. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойдаги даромадининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Бюронинг Ҳазорасп тумани бўлими давлат ижрочиси томонидан ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарздор Д.Х.нинг Ўзбекистон Республикасидан четга чиқиш ҳуқуқлари қонун талабларига кўра вақтинча чеклаб қўйилган эди.

Четга чиқиш истагида бўлган ота 28.10.2022 йилда фарзанди вояга етгунга қадар тўланиши керак бўлган алимент пулларини олдиндан тўлаш ниятини билдириб, шу куни фарзанди вояга етгунга қадар бўлган, жами 127.296.000 сўм алимент пулларини тўлаган.

Тўланган алимент пуллари Бюронинг Ҳазорасп тумани бўлими давлат ижрочиси томонидан ундирувчи У.С.нинг банк пластик карта рақамига ўтказиб берилиши таъминланиб, ижро иши тамомланди ва қарздорга нисбатан қўлланилган чеклов чоралари бекор қилинди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият