
Хоразм вилояти прокуратураси ер талон-торож қилиниши билан боғлиқ жиноят фош этди.
Маълум қилинишича, олиб борилган текширишларда фуқаро Ш.Г. томонидан Янгиариқ тумани «Қўриқтом» маҳалласи ҳудудидаги «Б.Т.И.» фермер хўжалигига ажратилган 34 балл бонитетли жами 40,7 гектар суғориладиган ер майдонининг 37,9 гектар қисмида ноқонуний равишда сунъий балиқ кўли ташкил қилиб, тупроқнинг унумдорлик қатламини бузиб, давлат манфаатларига 15,4 млрд. сўм миқдорида зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан «Б.Т.И. » фермер хўжалиги раҳбари Г.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 197-моддаси ва бошқа тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар