08:44 / 06.12.2022
1 266

Тошкентда ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Тошкентда ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
Ижимоий тармоқларда Янгиҳаёт туманида ёнғин келиб чиққани ва унда 4 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмгани айтилган хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги ахборот хизмати муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, 5 декабрь соат 20:08 да Янгиҳаёт туман ИИО ФМБ навбатчилик қисмига туманнинг Йўлдош-6 даҳаси 25-уйда ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар келиб тушган. Ушбу уйнинг 11-хонадонида истиқомат қилиб келган 2 нафар фуқаронинг ҳаётдан кўз юмгани аниқланган.

Йўлдош-6 даҳасидаги 25-уй 2 қават, 2 та йўлак ва 12 та хонадондан иборат бўлиб, ушбу уйнинг умумий майдони 300 метр квадратни ташкил этади, ёнғин оқибатида унинг 80 метр квадрат майдони шикаст кўрган.

Ҳодиса содир бўлган жойга ФВВ Ёнғин хавфсизлиги ходимлари етиб бориб, ёнғин ўз вақтида ўчирилган.
Ёнғин содир бўлган вақтда ушбу уйда истиқомат қилувчи 9 нафар фуқаро ўз вақтида эвакуация қилинган.

Ҳодиса оқибатида шикаст етказилган хонадон эгалари вақтинчалик Тошкент индекс савдо мажмуасидаги ётоқхонага жойлаштирилган.

Ҳозирда содир бўлган ёнғиннинг келиб чиқиши ва шу билан боғлиқ бошқа ҳолатларни ўрганиш борасида терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди