date
views 1 478

Тошкентда от ўғрилари ушланди

Тошкентда от ўғрилари ушланди
Жорий йилнинг 28 ноябрь куни, номаълум шахслар, 18 ёшли Фахриддин Ғ.га тегишли жами 28.000.000 сўмлик 2 та отни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинганлар. Бу ҳақда Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга хабар келиб тушган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган 34 ёшли Шухрат Х. ва 22 ёшли Холмурод С.лар аниқланиб, қўлга олинган. Отлар эгасига қайтарилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси танланган. Тергов давом этмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда от ўғрилари ушланди