
Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 5 декабрь куни Cobalt 13 ёшли қизни уриб юбориб, ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетгани хабар қилинганди. Ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати муносабат билдирди.
Аниқланишича, 5 декабрь куни соат 20:00 да Қарши шаҳри Насаф кўчасида жойлашган супермаркет рўпарасидаги пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган вояга етмаган қиз Х.Д.ни давлат рақам белгисисиз оқ рангли Cobalt уриб юборган.
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) December 7, 2022
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) December 7, 2022
Олиб борилган тезкор суриштирувлар натижасида Cobalt автомобили ҳамда ҳайдовчиси топилди. Мазкур ЙТҲ юзасидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми ва 117-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар