
Кадр: Telegram
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 3 декабрь куни Cobalt йўлдан ўтаётган она ва болани уриб юборди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 1973 йилда туғилган V.И. Cobalt автомобилини Зулфияхоним кўчасида бошқариб кетаётиб, пиёдалар — 1991 йилда туғилган З.П. ва унинг фарзанди — 2016 йилда туғилган К.М.ни уриб юборган.
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) December 7, 2022
Оқибатда пиёда З.П. тан жароҳатлари билан касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Фарзанди К.М.нинг аҳволи қониқарли бўлгани учун тиббий кўрикдан сўнг уйига юборилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзгатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Тошкент шаҳриCobalt автомобилиПиёда уриб юборишЖиноят кодексиҲаркат хавфсизлигиШайхонтоҳур тумани Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар