10:39 / 08.12.2022
1 846

Самарқандда икки маҳбус ўртасидаги жанжал аянчли тарзда якунланди

Самарқандда икки маҳбус ўртасидаги жанжал аянчли тарзда якунланди
Самарқанддаги манзил-колонияга тегишли ерда боғдорчилик ишларига жалб қилинган икки маҳбус ўзаро жанжаллашиб қолиб, бири иккинчисини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Пастдарғом туманидаги 37-сон манзил-колониясига қарашли деҳқончилик билан шуғулланиш учун мўлжалланган ер майдонига мазкур муассасада жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар боғдорчилик ишларига жалб қилинган.

6 декабрь куни соат 18:20 ларда маҳкум Б.Қ. ўзаро жанжаллашиш оқибатида маҳкум У.Э. га тан жароҳатлари етказга. Оқибатда маҳкум У.Э. олган жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат прокуратура органлари назоратига олинган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият