07:56 / 09.12.2022
3 104

Камолиддин Раббимов: «Оч айиқдан узоқроқ туриш лозим»

Камолиддин Раббимов: «Оч айиқдан узоқроқ туриш лозим»
Путиннинг матбуот котиби Песков Ўзбекистон томонининг “газ иттифоқи” борасидаги салбий фикрларига қуйидагича раддия жавобини берипти, қисқа маъноси қуйидагича: “бу ерда сиёсат эмас, фақат тижорат ва манфаатлар” (Тўлиқ иқтибос: «Никто не ведет речи о газе в обмен на политические условия, об этом и речи не идет в контексте идеи создания этого союза. Речь идет о, естественно, коммерческой стороне, речь идет о координации действий в интересах государств, коммерческих интересов прежде всего стран-участниц, в этом направлении работа продолжает вестись», — сообщил Песков.)

Ҳамма муаммо ҳам шунда-да. Россия Қозоғистон ва Ўзбекистон билан газ иттифоқи тузиб, ўзининг газини Қозоғистон ва Ўзбекистон газига аралаштириб, кейин шу аралашган газни Хитойга ва бошқаларга сотмоқчи. Мақсад – санкцияларни айланиб ўтиш, дунёга «бу мени газим эмас, қозоқларни ва ўзбекларни гази» дейиш. Бу, албатта, Россиянинг тижорий ва бошқа манфаатларига тўғри келади.

Лекин, бу Қозоғистон ва Ўзбекистонни манфаатларига тўғри келмайди. Ўзбекистон учун халқаро санкцияларга тушиш – манфаатли эмас. Ўз энергетика тизимини бошқа қудратли давлат назоратига ўтказиш – унинг манфаатига тўғри келмайди. Ёки кимдир Россия билан битта иттифоқда бўлиб, у билан айтишиб, тортишиб, ўз манфаатларини қондиришга ва кейинги сафар Россиянинг нишонига айланмасликка ишонадими? Оч айиқ билан энг яхши муносабатда бўлиш – ундан имкон қадар узоқда бўлиш ҳисобланади.

Камолиддин Раббимов, сиёсатшунос

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият