
Барчамизга маълумки, оила муқаддас даргоҳ, унда дунёга келган фарзандлар ҳимоясиз бўлиб, энг аввало ота-онанинг парвариши ва таъминотига муҳтож бўлади. Қонунчилигимизда, боланинг вояга етгунига қадар унинг таъминоти, таълими ва тарбияси учун бевосита ота-она жавобгарлиги белгилаб қўйилган.
ФИБ Қўқон туманлараро судининг 15.09.2013 йилдаги суд буйруғига кўра, қарздор А.Ш.дан ундирувчи А.З.нинг фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг вояга етгунига қадар ҳар ойда жами даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундирилиши белгиланган бўлиб, давлат ижрочиси томонидан қарздорга унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган.
Қарздор А.Ш. 30.11.2022 йил куни ундирувчи А.З. билан ўзаро келишган ҳолда 1 нафар фарзандини 18 ёшга тўлгунига қадар бўлган давр учун ҳисобланган 85.000.000 сўм алимент пулларини олдиндан тўлиқ тўлаб берди ва ижро ҳужжати тамомланди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар