18:20 / 10.12.2022
1 612

«Одамми булар ё эшакми?» Чирчиқда бозорқўм нон сотувчи аёл ва унинг ўғли билан жанжаллашди

«Одамми булар ё эшакми?» Чирчиқда бозорқўм нон сотувчи аёл ва унинг ўғли билан жанжаллашди
Кадр: Telegram
Ижтимоий тармоқларда «Чирчиқда бозорқўм одамлар норозилиги ва нафратини уйғотмоқда» изоҳи билан видеохабар тарқалди. Мазкур ҳолат Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси назоратида Чирчиқ шаҳри ИИБ томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, жараёнда иштирок этган 56 ёшли фуқаро Т.Т. (1-кичик ноҳия деҳқон бозори маъмурияти бошлиғи) шу бозорда нон сотувчи аёл ва унинг 22 ёшли ўғли билан улар нон растасидан ташқарида савдо қилаётгани учун тортишган ва бу воқеа жанжалга айланган.

Видеолавҳада бозор раҳбарининг фуқароларни ҳақоратлаб сўккани, аёл ҳам унга жавобан ҳақоратли сўзлар ишлатганини кўриш мумкин.

Мазкур ҳолат юзасидан иштирокчиларнинг ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик)да кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари борлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун судга юборилган.

Якуний натижа бўйича жамоатчилик учун батафсил маълумот берилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Одамми булар ё эшакми?» Чирчиқда бозорқўм нон сотувчи аёл ва унинг ўғли билан жанжаллашди