18:30 / 10.12.2022
1 119

Тошкентдаги мактабда ўқувчилар шам ёруғида машғулот ўтказди

Тошкентдаги мактабда ўқувчилар шам ёруғида машғулот ўтказди
Фото: Telegram
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 280-мактабда ўқувчилар шам ёруғида машғулот ўтаётгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги ахборот хизмати муносабат билдирди.

Мурожаатда 5 кундан бери мактабнинг аксарият қисмида электр йўқлиги, ўқувчиларга шам ёруғида дарс ўтилаётгани айтилган.

- Директор тегишли жойларга қўнғироқ қиляпти, аммо фойдаси йўқ. Иситиш билан боғлиқ муаммолар ҳам бор. Балки масъул шахслар зудлик билан зарур чораларни кўриб, синфхоналарни ёруғлик билан таъминлар? Ҳурматли Чилонзор тумани ҳокимлиги, бу бўйича чора кўринг. Албатта, ҳаммасини тушуниб турибмиз, туманда муаммолар кўп бўлиши мумкин, лекин булар болалар-ку, — дейилган мурожаатда.

Аниқланишича, юқоридаги сурат 6 декабрь куни олинган. Шу куни мактаб жойлашган мавзеда катта носозлик юз берган ва ортиқча юклама бўлгани туфайли трансформатор подстанциясида шахмат тахтаси тартибида электр қуввати вақтинча ўчирилган.

Ўша куни мактабдаги 66 та синфхонадан 17 тасида электр таъминоти бўлмаган. Булутли об-ҳаво туфайли эрталаб синфхоналарда одатдаги кунларга қараганда ёруғлик пастроқ бўлгани учун ўқитувчилардан бири ўз ташаббуси билан шам ёққани маълум бўлган.

Электр таъминотидаги муаммо юзасидан мактаб маъмуриятининг Чилонзор тумани халқ таълими бўлими ва ҳокимлик ҳузуридаги штабга етказган хабарига кўра, 7 декабрь куни тармоқдаги муаммо туман электр тармоқлари корхонаси томонидан бартараф этилган. Ҳозирда мактаб электр қуввати билан тўлиқ таъминланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги мактабда ўқувчилар шам ёруғида машғулот ўтказди