22:38 / 11.12.2022
1 427

Микрокредит ташкилоти фойдасига "Лада Ларгус" автомашинаси хатланди

Микрокредит ташкилоти фойдасига "Лада Ларгус" автомашинаси хатланди
Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 20.09.2022 йилдаги қарздор Ж.М.нинг тўланмаган 20 млн 103 минг сўм кредитдан бўлган қарздорлигини “FAST FINANCING SERVIS” микрокредит ташкилоти фойдасига ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатиги асосан ундирувни фуқаро А.Б.га тегишли бўлган “Лада Ларгус” русумли транспорт воситасига қаратиш белгиланган.

Суднинг мазкур ҳужжати Бюронинг Хонқа тумани бўлими иш юритувига 21.11.2022 йилда келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, бу ҳақда тарафларга маълум қилинган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида фуқаро А.Б.га тегишли “Лада Ларгус” русумли транспорт воситаси хатланиб, жарима майдонига олиб кирилди.

Ҳозирда мазкур транспорт воситасини “e-ijro auksion” ягона электрон савдо майдончаси орқали сотувга чиқариш чоралари кўрилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият