07:48 / 12.12.2022
1 499

Туркманистон президенти Ўзбекистонни устувор давлатлар рўйхатига киритди

Туркманистон президенти Ўзбекистонни устувор давлатлар рўйхатига киритди
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистонни устувор давлатлар рўйхатига киритди. Бу ҳақда “Нейтрал Туркманистон” газетасига таяниб, РИА Новости хабар берди.

Бердимуҳамедов Ўзбекистон билан бир қаторда Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон каби “Марказий Осиё минтақасидаги қўшни ва дўстлар”ни алоҳида таъкидлаган.

Туркманистон етакчисининг сўзларига кўра, бу давлатлар билан алоқаларни ривожлантириш Ашхобод ташқи сиёсатининг асосий вазифаларидан биридир.

Аввалроқ Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатлар учун ҳамкорлик бўйича ТОП-20 та устувор давлатни аниқлади. Ўзбекистон ушбу рейтингнинг кучли ўнлигига кирган эди. Рўйхатнинг кучли ўнлигига Хитой, Ҳиндистон, Миср, Вьетнам, Ўзбекистон, БАА, Бразилия, Индонезия, Мексика ва Туркия киритилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг октябрь ойида Туркманистонга расмий ташрифи давомида икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган 13 та ҳужжат имзоланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Туркманистон президенти Ўзбекистонни устувор давлатлар рўйхатига киритди