Харбий хизматчилар “Сазаган” дала ўқув майдонида қорли шароитда жанговар қуроллардан фойдаланишнинг янгича услубларини синаб кўришди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Марказий ҳарбий округ қўшинларида ҳарбий хизматчиларнинг жанговар қобилиятини ошириш ва ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам жанговар вазифасини адо этиш мақсадида мунтазам равишда машғулотлар ташкил этилмоқда.
“Сазаган” дала ўқув майдонида ноқулай қорли шароитда ўтказилган жанговар машғулотлар давомида баталён тактик гуруҳи зирҳли техникалар ёрдамида ҳаркатланиб, ўқув нуқталарида тактик тайёргарлик борасида манёврларни бажарган ҳолда етиб борди.
Ҳарбий хизматчилар қуйидаги услубларини амалда синаб кўришди:
- иқлимга мос равишда ниқобланиш;
- оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш, ҳаво ҳужумидан мудофаани ташкил этиш;
- тактик тайёргарликлар;
- қорли тоғ шароитида турли позицияларда турган ҳолда жанговар қуроллардан янгича отиш.
Шунингдек, қўшинларни бир нуқтадан иккинчи нуқтага кўчириб ўтиш, ҳарбий техника ва юкларни ташиш учун фойдаланиладиган темир йўл вагонларига ишончли ва мустаҳкам этиб жойлаштириш, сақлаш ва олиб юриш бўйича машғулотлар ўтказилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
Мессининг салкам 1 миллион долларга сотилган салфеткаси ҳақида
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди