
«Ахборот майдонини тозалаб бўлмайди. Уни фикрларимиз, дунёқарашимиз ва амалга ошираётган ишларимиз билан ўзгартиришимиз мумкин.
Масалан, биз ўзбек жамияти сифатида 10 йилдан кейин қандай жамият қурмоқчимиз? Бунга аниқ келишиб олишимиз керак. Ёки қайси имкониятларимиздан фойдаланиб, қайси бирига эътибор бермай, уни келажак авлодга қолдирамиз?
Яъни, ёнилғи энергетика, олтин заҳираларидан ҳозир ўзимиз фойдалансак келажак авлодга фақат қарз қолдиришимиз мумкин. Айниқса табиий ресурслар масаласида қурғоқчилик, очарчилик бошланса бу юрт тақдири нима бўлади? Давлат халқ билан келишиб олиши керак. Бизда бундай музокаралар бўлмаган. Ва биз кўр-кўрона кетяпмиз.
Масалан, икки дарёни ўртасида Янги Тошкент шаҳрини қуриш масаласини олайлик. Буни экологияга таъсири, об-ҳаво қандай ўзгаради бу ҳақда биринчи гаплашайлик. Шунингдек, атрофимиздаги вазиятларни ҳам инобатга олишимиз керак», - дейди иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров.
Манба: Azon.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар