12:15 / 13.12.2022
1 111

Андижонда 2та МЧЖ 2,1 млрд сўмлик газни ўғринча ишлатиб келганлиги аниқланди

Андижонда 2та МЧЖ 2,1 млрд сўмлик газни ўғринча ишлатиб келганлиги аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Маълум бўлишича, «Hududgaz Andijon» газ таъминоти Андижон шаҳар бўлими мансабдор шахслари хизмат вазифаларига совуққонлик билан қараганликлари оқибатида, «E.b.» ва «М.М.» МЧЖлар томонидан табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, оҳак ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб, давлат ва жамият манфаатларига 2,1 млрд сўмлик зарар етказилганлиги аниқланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Б.Э.» МЧЖга қарашли автомобилларга газ қуйиш шохобчасида табиий газ сарфини ҳисоблаш ускунаси текшириш методикаси талабларига жавоб бермаслиги, босим каналидаги кўрсаткичлар нотўғри ишлаб келганлиги оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1,5 млрд сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда 2та МЧЖ 2,1 млрд сўмлик газни ўғринча ишлатиб келганлиги аниқланди