19:00 / 13.12.2022
1 289

Шавкат Мирзиёев: “Ўзбекистон ҳаво йўллари”ни ислоҳ қилиш вақти келди

Шавкат Мирзиёев: “Ўзбекистон ҳаво йўллари”ни ислоҳ қилиш вақти келди
Президент Шавкат Мирзиёев Учтепа туманидаги йиғилишда Uzbekistan Airways авиакомпанияси ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Кўп соҳаларда йиллар давомида етарлича самарали ишлай олмадик. Масалан, пахтачиликни олайлик. Шунча политбюро, обком, райкомлар билан ҳам косамиз оқармади. Ҳозир-чи? Пахтани манфаат етиштиряпти. Бозор ўзи тартибга соляпти. Энди бошқа соҳаларни, жумладан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” компаниясини ҳам ислоҳ қилиш вақти келди.

Компания эркин, очиқ ва рақобатбардош бўлиши керак. Ҳозир унинг авиапаркида 30 га яқин самолёт бор. Мисол учун, самолётлар сонини ошириш, хизматлар сифатини яхшилаш, нархларни арзонлаштириш ва нафақат маҳаллий рейслар, балки халқаро йўналишларда ҳам рақобатбардош бўлиши лозим. Албатта, самолётни сотиб олиш мумкин, лекин ундан тўғри фойдаланиш шарт.

“Ҳаво йўллари” эркин ва очиқ ишлашга ўтади. Халқимиз кутгандек арзон ва хавфсиз авиакомпания ташкил этилади
”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, август ойида Uzbekistan Airways'ни хусусийлаштириш бўйича илк қадам ташланган эди. Давлат активларини бошқариш агентлиги компанияни хусусийлаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш учун профессионал консалтинг компанияси танлаб олиниши юзасидан танлов эълон қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: “Ўзбекистон ҳаво йўллари”ни ислоҳ қилиш вақти келди