1 212
Президент: Мактабларда таълим сифати паст, 11 йил ўқитиб битта хорижий тилни ўртага олмайди
Президент Шавкат Мирзиёев кеча Тошкент шаҳри Учтепа туманига ташриф буюрди ва фаоллар йиғилишида иштирок этди. Давлат раҳбари йиғилиш давомида умумий ўрта таълим мактабларида таълим сифати юқори эмаслигига эътибор қаратди.
– Афсуски мактабларимизда таълим сифати юқори эмас, болаларимизни 11 йил ўқитиб, битта тил ўргата олмаймиз. Бу масалада ўқув марказлари илгарилаб кетди, ўқувчини университетга тайёрлаш учун уларга бир йил кифоя қилади. Шу вақт ичида тил ҳам ўргатилиб, IELTS ҳам олиняпти, – деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари фаоллар билан йиғилиш вақтида маҳалла оқсоқолларига мурожаат қилди ва улардан ҳар бир маҳалла марказида шундай ўқув марказлари ташкил этишни сўради. Эслатиб ўтамиз, айни вақтга қадар кўплаб маҳаллаларда ёшлар учун спорт марказлари очилган. Президент мана шундай марказларда хорижий тилларни ўқитишни ҳам ташкил этишни таклиф қилди.
— Мен ҳар доим битта гапни таъкидлаб келганман, бизни фақат таълим қутқара олади. Нажот – таълимда. Тил билган одамга кўплаб эшиклар очилади. Болаларимизнинг келажаги учун биз қайғурмасак, ким қайғуради, – деди Шавкат Мирзиёев. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди (видео)
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади?
Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди