Мажбурий ижро бюросининг Янгиер шаҳар бўлими иш юритувидаги алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари юзасидан жорий йилнинг 11 ойи давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, оилаларни яраштириш мақсадида олиб борилган тушунтириш ва тарғибот ишлар натижасида 218 та оилалар ярашиб, ижро ишлари юритувдан тамомланди. Алимент тўловчилар билан ишлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ярмаркаларда 182 нафар ишсиз алимент тўловчилар ишга жойлаштирилиб, бандлиги таъминланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2022 йилдаги 427-сонли “Алимент тўловлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ алимент ундирувчи юзасидан жиноят натижасида етказилган зарарлар мажбурий ижро бюросининг Алимент тўловлари жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилиши самарали йўлга қўйилган бўилб, бўлим томонидан 6 нафар ундирувчига жами 35,2 млн. сўм алимент қарздорлиги жамғарма ҳисобидан тўлаб берилиши таъминланди.
Бундан ташқари, алимент олувчи ундирувчиларнинг банк пластик карталарига 2,1 млрд. сўм алимент тўловлари ундирилиши таъминланиб, 300 млн. сўмдан ортиқ алимент тўловлари ундирувчиларга нақд пул шаклида тилхат асосида ундирилиб берилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сонли қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ 360 млн.дан ортиқ алимент тўловлари қарздорлар томонидан вояга етмаган фарзандлари учун олдиндан тўлаб берилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади
2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди
Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин...