
Видеодан кадр
Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, 2013, 2014 ва 2018 йилларда судланган шахс бир кечада 13 та дўконга ўғриликка тушган.
12 ноябрь куни соат 22:00 лар атрофида у Мингбулоқ тумани Жўмашўй шаҳарчасига келиб, Боғи Эрам ва Озодлик кўчаларидаги савдо дўконларини «текширувдан» ўтказган.
13 ноябрь куни соат 00:31 лар атрофида у қора рангдаги тиббий ниқоб кийиб, уяли телефонлар дўконини талон-торож қилган. Шундан сўнг, эрталабгача у яна 12 та дўконга ўғриликка тушган.
«13 та дўконда у 130 миллион сўмлик товарларни ўзлаштирган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми (ўғрилик) «а» банди билан иш қўзғатилди», — деди Мингбулоқ тумани ИИБ тергов бўлими бошлиғи Элмурод Олимов. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар