09:35 / 17.12.2022
931

Шавкат Мирзиёев маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди (фото)

Шавкат Мирзиёев маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди (фото)
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Унда мамлакатдаги иқтисодиёт ва бошқарувни ислоҳ қилиш доирасида эришилган натижалар ва бу борадаги келгуси режалар кўриб чиқилди. Давлат раҳбари барча муҳим йўналишлардаги янгиланишларга тўхталар экан, иқтисодиётнинг устувор тармоқларини модернизация қилиш ва рақобатбардошлигини таъминлаш, давлат бошқарувида трансформация жараёнларини, шунингдек, рақамлаштириш ва инвестицион жозибадорлик борасидаги ишларни давом эттириш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Сума Чакрабарти дунё иқтисодиётидаги мураккаб вазиятда Ўзбекистон томонидан кўрилаётган самарали чора-тадбирлар иқтисодий ислоҳотларнинг динамикасини таъминлаётганини таъкидлаб, бу соҳадаги биргаликдаги саъй-ҳаракатларни янги босқичда давом эттиришни қўллаб-қувватлади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Учрашувда кун тартибидаги бошқа муҳим йўналишлар ҳам кўриб чиқилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди (фото)