09:13 / 18.12.2022
1 000

Саида Мирзиёева: «Ўқитувчилардан йиллар давомида фаррош, бўш залларни тўлдирувчи ‘массовка’ сифатида фойдаланилди»

Саида Мирзиёева: «Ўқитувчилардан йиллар давомида фаррош, бўш залларни тўлдирувчи ‘массовка’ сифатида фойдаланилди»
Фото: Telegram / @SShMirziyoyeva
«Заковат» интеллектуал олимпиадаси доирасида брейн-ринг ўйинлари финали бўлиб ўтди. Президент администрацияси ижро этувчи аппаратининг коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири Саида Мирзиёева ҳар бир заковатчи ортида турган устозлар ҳақидаги фикрларини билдирди.

«Афсуски, фарзандларимизга таълим бераётган ўқитувчилар йиллар давомида ҳақ-ҳуқуқсиз, ҳимоясиз, қадрсиз бўлди. Улардан боғбон, фаррош, мактабга келган комиссияларга хизмат кўрсатувчи официант, зерикарли тадбирларда бўш залларни тўлдирувчи ‘массовка’, матбуот нашрларига мажбурий обуначи, тунги навбатчи ва мактаб қоровули сифатида фойдаланилди.

Энди бу ишларни тўхтатиш вақти келди. Чунки ўқитувчилар қадрини кўтармас эканмиз, ҳеч нарсага эриша олмаймиз. Ўқитувчиларга вазифасидан ташқари ишларни юклайдиганларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва тез орада қабул қилиниши кутиляпти. Бугунги интеллектуал олимпиада ғолибларини чин дилдан табриклайман!
» — деб ёзади Мирзиёева.

Фото: Telegram / @SShMirziyoyeva

Фото: Telegram / @SShMirziyoyeva
Маълумот учун, 14—17 декабрь кунлари ўтказилган «Заковат» Интеллектуал олимпиадаси ўз якунига етди. Умумжамоа ҳисобида қуйидаги жамоалар олимпиаданинг биринчи совриндорлари бўлди:

1-ўрин: Қарши давлат университети;
2-ўрин: Тошкент тиббиёт академияси;
3-ўрин: Тошкент давлат педагогика университети.

Фото: Telegram / @SShMirziyoyeva

Фото: Telegram / @SShMirziyoyeva
Ғолиб бўлган олий таълим муассасалари қуйидаги кўринишда президент соврини билан тақдирланади:

1-ўрин: Университет талабалари учун замонавий кутубхона;
2-ўрин: 100 та моноблок;
3-ўрин: 100 та ноутбук.

Фото: Telegram / @SShMirziyoyeva

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саида Мирзиёева: «Ўқитувчилардан йиллар давомида фаррош, бўш залларни тўлдирувчи ‘массовка’ сифатида фойдаланилди»