Қон босимни ўлчашга одатланиш касалликларни ўз вақтида аниқлаш ва уни олдини олишга ёрдам беради. Шифокорлар 35 ёшдан ошган барча инсонлар учун уйдаги биринчи ёрдам қутисида тонометр бўлишини маслаҳат беришади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Замонавий тонометрлар нафақат "юқори" ва "пастки" босим кўрсаткичларини аниқлайди. Шунингдек, улар пульс ёки юрак уриши каби кўрсаткични ҳисоблайди.
Қон босимини уйда ўлчаш учун ҳар томонлама қулай қурилмага эга бўлиш лозим. Тонометрларнинг учта асосий тури мавжуд: механик, ярим автоматик ва автомат.
Автомат тонометрлар қоида тариқасида, механик ва "ярим автомат"ларга қараганда қимматроқ. Бироқ, "механика" дан фойдаланиш, айниқса, кексалар учун қулай бўлмаслиги мумкинлигини ҳисобга олиш керак.
Қайд этилишича, баъзи фуқаролар босимни кетма-кет бир неча марта ўлчашни афзал кўришади ва кейин ўртача қийматни олишади. Аммо бу ҳолатда ўлчов натижалари нотўғри бўлади.
Бир қўлда ўлчовлар орасида камида 10 дақиқа вақт ўтиши керак. Агар босим икки қўлда навбатма-навбат ўлчанса, кўрсаткичлар орасидаги фарқ тахминан 10 бирликни ташкил қилиши мумкин. Бу нормал ҳолат.
Тонометрнинг манжетини кийимнинг устига қўйиш мумкин эмас, бу қисм (ва ичидаги сенсорлар) фақат терига тегиши керак. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди
Тестни ечгандан кейин йўналиш танлаш учун абитуриентга 10-15 кун вақт берилади
Петер Сиярто: Венгрияда бўлажак ўзбекистонлик ядро мутахассислари тайёрланади
Ўзбекистонга қайтиб келаётган меҳнат мигрантлари ҳақида маълумот берилди
“Ўзгидромет” 11 май куни ёмғир ёғиши эҳтимоли бор ҳудудларни маълум қилди
Путин махсус операция қўмондонлари билан учрашди
Хонанда Шоҳжаҳон Жўраевга нисбатан жиноят иши очилгани маълум бўлди
Қувайт Хотин-қизлар жамияти раиси ўринбосари: "Шавкат Мирзиёев БМТнинг 78-сессиясида Осиё хотин-қизлар форумини Ўзбекистонда ўтказиш ташаббуси билан чиққан"