13:36 / 20.12.2022
1 094

Шавкат Мирзиёев: Миллий хавфсизликни таъминлаш борасидаги ишлар янги босқичга олиб чиқилади

Шавкат Мирзиёев: Миллий хавфсизликни таъминлаш борасидаги ишлар янги босқичга олиб чиқилади
Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси бўлиб ўтяпти. Тадбирда дунёдаги ҳозирги мураккаб шароитда очиқ ва прагматик, ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган ташқи сиёсат изчил давом эттирилиши таъкидланди.

Бундан кейин ҳам асосий эътибор Марказий Осиёдаги барча қўшни мамлакатлар ва дунёдаги стратегик шериклар бўлган давлатлар, халқаро ташкилотлар билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтиришга қаратилиши айтилди.

Миллий хавфсизликни таъминлаш, Қуролли Кучларимиз жанговар салоҳиятини ошириш борасидаги ишлар янги босқичга олиб чиқилади.

"Биз жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз", - деди президент.

Қадимий ва бетакрор тарихни, айниқса, ғоят оғир шароитда илм-маърифат, инсон эркинлиги, халқ озодлиги, Ватанга, миллий қадриятларга меҳр ва садоқат ғояларини дадил кўтариб чиққан жадид боболар фаолиятини янада чуқур ўрганиш лозимлиги қайд этилди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият