14:11 / 21.12.2022
1 457

Ўзбекистонда 22 декабрь куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

Ўзбекистонда 22 декабрь куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди
«Ўзгидромет» 22 декабрь, пайшанба куни учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра:

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол ғарбдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади, 10-12 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1—3 даража совуқ, кундузи 3—5 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10—15 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ—2 даража илиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6—11 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3—8 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 2—7 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ—2 даража илиқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ—2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4—9 даража совуқ, кундузи 0—5 даража совуқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда 22 декабрь куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди