Кредит қарздорлиги сабаб автоулов хатланди

Кредит қарздорлиги сабаб автоулов хатланди
Мажбурий ижро бюроси Қўрғонтепа туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор МЧЖдан АТ “Халқ банки” Қорасув филиали фойдасига 444 144 000 сўм кредитдан бўлган қарздорликни ундириш белгиланган.

Суд ҳужжатига асосан Мажбурий ижро бюроси Қўрғонтепа туман бўлими ходимлари томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, "SINOTRUK Golden prince" русумли юк ағдарувчи автоулов хатланди.

Ҳозирда мазкур автотранспорт воситаси 525 500 000 сўмга баҳоланиб, онлайн аукцион савдосига чиқарилди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар