13:00 / 22.12.2022
921

Ишчи-ходимларнинг 202 млн. сўм иш ҳақлари ундириб берилди

Ишчи-ходимларнинг 202 млн. сўм иш ҳақлари ундириб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг 17.11.2022 йилдаги ижро ҳужжатларига асосан қарздор “Бахт пахта тозалаш” АЖдан ундирувчи 18 нафар ишчилар фойдасига 202.819.072 сўм иш хақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Сирдарё туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши қўзғатилган ва қарор нусҳаси ижро учун қарздорга юборилган.

Қарздорга берилган ихтиёрий муддатда қарздорлик тўланмаганидан сўнг, Бюро томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиши натижасида қарздор “Бахт пахта тозалаш” АЖнинг дебиторлик ҳақдорлиги хисобидан 202.819.072 сўм пул маблағи ундирилиб ундирувчига ўтказиб берилди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият