17:15 / 23.12.2022
1 087

Қозоғистонлик депутат Саида Мирзиёеванинг ўқитувчилар ҳақидаги ташаббусини қўллаб-қувватлади

Қозоғистонлик депутат Саида Мирзиёеванинг ўқитувчилар ҳақидаги ташаббусини қўллаб-қувватлади
Саида Мирзиёеванинг ўқитувчиларни ўз фаолиятига бевосита алоқадор бўлмаган ишдан бутунлай озод қилиш ташаббуси турли мамлакатлардан сиёсатчилар, журналистлар ва жамоат арбоблари томонидан қизғин муҳокамаси давом этмоқда. Қозоғистоннинг энг йирик — «Аманат» сиёсий партияси аъзоси, Чимкент шаҳар маслаҳатининг VII чақириқ депутати Мурат Жолдихожаев ҳам бу борадаги фикрларини билдирди.

«Эътиборимни Ўзбекистонда ҳам, хорижда ҳам кенг муҳокама қилинган, Саида Мирзиёеванинг ўқитувчиларни ҳимоя қилган ва ҳатто ўқитувчиларни вазифасидан ташқари ишларга жалб қилганлар учун маъмурий, эҳтимолки, жиноий жавобгарликка тортиш жорий этилиши ҳақидаги нутқи ўзига тортди.

Бу — Ўзбекистон ушбу муаммо борлигини тан олиб, уни бартараф этишга киришгани, таълим даражаси ва сифатини ошириш нияти қанчалик жиддий эканидан далолат беради.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳам Олий Мажлисга мурожаатномасида бу масалага катта эътибор қаратганини барчамиз кўрдик. Президент келгуси йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб номлашни таклиф қилди ва бу бевосита ўқитувчиларнинг мавқейи, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш билан боғлиқ
», — деб ёзди Жолдихожаев ўзининг Facebook саҳифасида.

Шунингдек, депутат Қозоғистон ҳам шундай муаммоларга дуч келгани, бунинг натижасида 2019 йилда «Ўқитувчи мақоми тўғрисида»ги қонун қабул қилингани ва бу амалда ўзини етарли даражада оқлаганини қайд этди. Бу тажриба Ўзбекистон учун ҳам фойдали бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият