Тошкентда янги дўкон очилишига юзлаб одамлар тўпланди (видео)

Тошкентда янги дўкон очилишига юзлаб одамлар тўпланди (видео)
Скрин: Telegram
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 24 декабрь куни кийим дўкони очилишида юзлаб одамлар тўпланди. Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, Қоратош даҳасида янги дўкон очилиши муносабати билан акция эълон қилингани сабабли кўплаб фуқаролар тўплангани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалган.

Мазкур ҳудудда жамоат тартибини сақлаш мақсадида ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари жалб қилинган бўлиб, вазият назоратга олинган. Кейинчалик йиғилган одамлар тарқатилиб, ҳудудда хавфсизлик таъминланган.

«Ҳурматли фуқаролар, янги дўкон очилишида ва арзонлаштирилган акциялар эълон қилинганда жамоат тартибига риоя қилишингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар