
Ижтимоий тармоқларда Гулистон шаҳридаги дорихонада сотувчига нисбатан куч ишлатилгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 26 декабрь куни соат 02:39да Гулистон шаҳар ИИБга Сирдарё вилояти 102 хизматига берилган хабарга кўра ҳодиса рўйхатга олиниб, Гулистон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан иштирокчилар аниқланган ва қонуний тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Эркак ярим тунда сотувчини аптекадан олиб чиқиб кетган ҳолат pic.twitter.com/W7QZ1MLGR3
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) December 27, 2022
«Олиб борилган тергов олди суриштирув ҳаракатларига кўра фуқаро Д.Р. турмуш ўртоғи С.Т.нинг бетоблиги сабабли аёлларга керакли бўлган дорини дўстлари олдида сўрамаслик мақсадида сотувчи Ю.Т. яқинроқ келишини талаб қилган вақтда ўзаро гап талашиб қолишган натижада видео лавҳадаги ҳолат юз берганлиги аниқланган», дейилади ИИБ хабарида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар