date
views 16 312

Дилсўз турмуш ўртоғига таъсирли табрик йўллади

Дилсўз турмуш ўртоғига таъсирли табрик йўллади

Бугун, 18 май куни хонанда Дилсўзнинг турмуш ўртоғи Фарруҳ Раимов туғилган кунини нишонлаяпти. Шу муносабат билан хонанда ўзининг Instagram`даги саҳифасида Фарруҳ Раимовга аталган қалб сўзларини ёзиб қолдирди, дейилади "Даракчи" нашрида:

“Туғилган кунингиз муборак бўлсин, дадажониси! Сизга узоқ умр, бахт-саодат, омад, ижодий парвозлар тилайман! Бахтимизга доим соғ бўлинг, сиз бизнинг ҳимоячимиз, қалқонимизсиз. Бир умр бахтдан сармаст бўлиб яшайлик, Иллоҳим!”

Хонанданинг мухлислари ҳам бу эзгу тилакларга қўшилган ҳолда Фарруҳ Раимовни туғилган куни билан табрикламоқда.

Шу ўринда биз ҳам Фарруҳ Раимовни таваллуд куни билан қутлаймиз!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дилсўз турмуш ўртоғига таъсирли табрик йўллади
-->