17:46 / 28.12.2022
1 296

Ишчи-ходимларнинг манфаатлари ҳимоя қилинмоқда

Ишчи-ходимларнинг манфаатлари ҳимоя қилинмоқда
Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё вилоят бошқармаси ҳамда туман-шаҳар бўлимлари иш юритувида иш ҳақи ундиришга оид ижро ҳужжатлари жорий йил декабрь ойининг бошига 239 та 2 млрд. 168 млн. сўмни ташкил қилган.

Ушбу давр мобайнида 47 та 740,0 млн.сўмлик ижро ҳужжатлари “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41-моддаси асосида тамомланган бўлса, шундан, 32 та ижро ҳужжатлари бўйича 608,5 млн. сўмлик иш хақлари амалда тўлиқ ундирилди.

Жумладан, Бюронинг Гулистон шаҳар бўлими иш юритувига 03.11.2022 йилда келиб тушган фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 03.10.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “АСҚС” МЧЖдан ундирувчи И.Д.нинг фойдасига 7 000 000 сўм иш ҳақи ундириш тўғрисидаги суд ҳужжати Бюронинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан 28.12.2022 йилда тўлиқ ундириб берилди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият