20:22 / 30.12.2022
1 164

Байрам арафасида ишсиз алимент тўловчилар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Байрам арафасида ишсиз алимент тўловчилар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
Мажбурий ижро бюроси Қарши туман бўлими ташаббуси билан ишсизлиги туфайли алимент пулларини ўз вақтида тўлолмай келаётган қарздорлар, шунингдек, ёшлар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркада тумандаги иш берувчи корхона ва ташкилотлар ўзларининг бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этишди.

Корхона ва ташкилотлардан ташриф буюрган вакиллар ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида батафсил маълумот беришди.

Меҳнат ярмаркасида 70 га яқин фуқаролар иштирок этди. Натижада, 8 нафар фуқаролар билан иш берувчилар ўртасида меҳнат шартномалари имзоланди. Бундан ташқари, 43 нафар фуқароларга ишга жойлаштириш бўйича йўлланма берилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Байрам арафасида ишсиз алимент тўловчилар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди