date
views 1 817

Икки кун олдин бўлган воқеа (Воқеий ҳикоя)

Икки кун олдин бўлган воқеа (Воқеий ҳикоя)
Ўғлим Дауд иситмалади. Ҳатто бир марта ҳарорати 39.4 га чиқиб кетди.

Болалар докторига олиб бордим. Доктор иситма туширадиган дори бериб, 38.5 гача иситманинг зарари йўқ, ундан ошса, мана шу иситма туширадиган дорини берсангиз бўлади, деди.

Бошқа ҳеч қандай дори бермади. Viral infection (вирусная инфекция), ўзи ўтиб кетади, деди.

Кўрик давомида уни суҳбатга тутдим. Бизда расмий хабарларга кўра 20 та, норасмий - ундан кўпроқ бола ҳиндларнинг йўталга қарши дорисидан ҳалок бўлганини айтдим.

У мен учун жуда ҳайратланарли 2 гап айтди:

1. Ҳиндларнинг болалар йўтал дориси бир неча йилдан бери Саудия Арабистонига киритилмас экан. Саудия Арабистони уни текшириб, тақиқлаган экан.

У дорилар ҳалокатли экани 3-4 ойдан бери маълум, бир неча давлатларда анча боланинг ўлимига сабаб бўлди, деди.

2. Саудия Арабистонида 2 ёшгача бўлган болаларга йўтал дориси берилмас экан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўрсатмасига биноан. Бу доктор ўзи 5 ёшгача бўлган болаларга ундай дори бермас экан.

Мен ҳайрон бўлганим, қандай қилиб 3-4 ойдан бери дунёга маълум бўлса-ю, шу бир Саудия Арабистонининг болалар доктори билган нарсани бизнинг давлат масъуллари билмади экан?!

Яна ўйлаганим, нега бизда бунча кўп дори ичилади?! 39.4 даража иситма билан борган боламга бу доктор на антибиотик ва на бошқа дори берди. Иситмаси чиқса, 38.5 дан паст бўлса, дори берманг, ундан ошса, чўмилтириб, ҳароратини туширинг, жуда тушмаса, 39 дан ошса, иситма дори беринг, бошқа дори керакмас, иншааллоҳ, ўзи эплайди, деди.

Алҳамдулиллаҳ, чиндан ҳам яхши бўлиб кетди.

Маҳмуд Усмон

Манба: https://t.me/shavkathasan/1650
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Икки кун олдин бўлган воқеа (Воқеий ҳикоя)