date
views 777

Сирдарёда “Док-1 Макс” ва “Амбронол” дорилари етти нафар болага ножўя таъсир қилган

Сирдарёда “Док-1 Макс” ва “Амбронол” дорилари етти нафар болага ножўя таъсир қилган
Сирдарё вилоятида “Док-1 Макс” ва “Амбронол” дорилари етти нафар бемор болага ножўя таъсир қилган. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Олтиной Эсанова вилоят телевидениесига берган интервьюсида маълум қилган.

Маълум қилинишича, бемор болаларнинг тўрт нафари соғайган, уч нафари шифохонанинг жонлантириш бўлимида даволанмоқда.

Гулистон шаҳар тиббиёт бошқармаси бош шифокори Юсуф Мирхонов эса 3 январ куни ўтказилган брифингда икки нафар бемор бола Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё филиалида шифокорлар назорати остида даволанаётганини маълум қилганди.

Бемор болаларда юқори ҳарорат, иштаҳасизлик, нафас йўлларининг шамоллаши, пешоб чиқиши ва буйрак билан боғлиқ муаммолар кузатилган.

Қайд этилишича, уларга белгиланган тартибда ёрдам кўрсатилиб, гемодиализ бўлимида гемодиализ муолажалари ўтказилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда “Док-1 Макс” ва “Амбронол” дорилари етти нафар болага ножўя таъсир қилган