17:40 / 04.01.2023
2 737

Қашқадарёда қотиллик қилган жазман ушланди

Қашқадарёда қотиллик қилган жазман ушланди
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда аёл жазмани томонидан аёвсиз калтакланиб, ялонғоч ҳолда уйига ташлаб кетилгани, оғир аҳволда шифохонага ётқизилган 36 ёшли аёл бир неча соатдан сўнг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бош прокуратура матбуот хизмати ҳодиса бўйича маълумот берди. Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан 2 январь куни Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (Жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Шаҳрисабз тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият