date

Сирдарёда 600 доллар эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди

Сирдарёда 600 доллар эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департамент, ДХХ ва ИИБ Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда фуқаро А.С.нинг ишончига кириб, унга 680 доллар эвазига “В”, “С” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини тайёрлаб беришни ваъда қилиб, шундан 600 доллар олган икки нафар шахс ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда 600 доллар эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди