
CАВОЛ:
Ассалому алайкум мен бир йил олдин намоз ўқишни ўрганиб намоз ўқишни бошладим. Яқинда бир муддат бетоб бўлиб кўп намозларим қазо бўлиб қолди. Аввал намозга муҳаббатим кучли эди. Ҳозир негадир намозга бўлган меҳрим камайиб қолди. Шайтон менинг елкамга шунчалик миниб олганми, деб қўрқяпман. Нима қилсам яна намозга муҳаббатим кучаяди? Илтимос, жавоб берсангиз.
ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Кўпроқ китоб ўқинг, олимларнинг суҳбатини эшитинг, жамоат билан намоз ўқинг, намозни қолдирмай ўқийдиган кишилар билан дўст бўлинг. Намоз ўқишнинг савоби ва намозни тарк қилишнинг гуноҳи ҳақида кўпроқ ўқинг. Валлоҳу аълам.
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
Намозга муҳаббатНамозни ўқишКўпроқ китобОлимларнинг суҳбатиЖамоат билан намозНамоз савоби Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар