16:00 / 08.01.2023
247

ДХХ 360 млн сўмдан ортиқ қалбаки пулларни муомалага чиқармоқчи бўлганларни ушлади (видео)

ДХХ 360 млн сўмдан ортиқ қалбаки пулларни муомалага чиқармоқчи бўлганларни ушлади (видео)
Давлат хавфсизлик хизмати қарийб 361 миллион сўм миқдоридаги қалбаки пулларнинг муомалага чиқарилишига чек қўйди.

ЎзАнинг хабар қилишича, ДХХ Навоий вилояти бўйича Бошқармаси ходимлари томонидан Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Cobalt тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Натижада автомашина юкхонасида 100 минг сўмлик банкнотлардан иборат 221 миллион 100 минг сўм миқдоридаги қалбаки пуллар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг жиноий шериклари бўлган Навоий ва Бухоро вилоятларида яшовчи беш нафар шахс ҳам қўлга олинган ҳамда улардан жами 139 миллион 800 минг сўм миқдоридаги қалбаки пуллар ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинган.

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида умумий қиймати 360 миллион 900 минг сўм бўлган қалбаки пулларнинг муомалага чиқарилишига чек қўйилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият